Россиядаги меҳмонхонада ўзбекистонлик ваҳшийларча ўлдирилди

Жамият

image

Санкт-Петербургнинг (Россия) Колпинский туманида Ўзбекистон фуқароси ўз ватандошини ўлдирди. Бу ҳақда “78.ru” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 13 октябрь куни рўй берган. Маст ўзбекистонлик “Бриола” меҳмонхонасида жанжал кўтарган.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари меҳмонхонада яшовчи 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасадини топган. Унинг бўйин, кўкрак ва қорин бўшлиғига пичоқ билан урилган.

Полиция 39 ёшли гумонланувчини қўлга олди ва у ҳибсда сақланмоқда.

Аввалроқ, Россия пойтахти Москва шаҳрида иккита жасад топилгани, асосий гумондор сифатида ўзбекистонлик мигрант ушлангани хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия қотиллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг