Россияда ўзбекистонлик эркак икки кишини сўйиб ташлашда айбланмоқда

3-саҳифа

image

Кеча, 12 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида иккита жасад топилди. Асосий гумондор эса ўзбекистонлик мигрант экани айтилмоқда. Бу ҳақда “Readovka” Telegram-каналида хабар берилди

Маълум қилинишича, 11 сентябрь куни 23 ёшли ўзбекистонлик фуқаро Ҳ.М. (эркак) 56 ёшли ортопед шифокор Д.А. нинг яшаш уйига ўз интим хизматларини таклиф қилиб борган ва нарх масаласидаги келишмовчилик сабаб мижози билан жанжаллашиб кетган. Оқибатда Ҳ.М. 56 ёшли Россия фуқаросини ошхона пичоғи ёрдамида ўлдириб, бошини узиб олган. 

Шундан сўнг у воқеа жойидан 600 метр узоқдаги “Дружба” боғига бориб, у ерда қирғизистонлик 25 ёшли муҳожир дўсти билан учрашган. Афсуски, бу учрашув ҳам қотиллик билан якунланган. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, гумондор иккала жабрланувчини ҳам талон-торож қилган.

“Гумондор Москвада ёлланма ишчи сифатида ишлаган. У 10 сентябрь куни Ўзбекистондан учиб келган бўлиб, эҳтимол бир вақтлар унга нисбатан зўравонлик қилган фуқаролардан ўч олган. Ҳибсга олинган шахс жиноятларнинг сабабини очиқламаган. У ҳозирда психиатрия экспертизасига юборилган”, дейилади “Правда24” хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозир тергов психиатрик экспертиза учун ҳужжатлар йиғмоқда, шунингдек, кузатув камераларидаги ёзувлар ҳам ўрганилмоқда. Россия қонунчилиги бўйича Ўзбекистон фуқароси Ҳ.М.га нисбатан умрбод қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак КамАЗда полиция идорасига ҳужум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант қотиллик Москва ўзбекистонлик интим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг