Россиядаги фожиада 7 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
11 Январь
17717Россиянинг Пенза вилоятидаги М-5 Урал трассасида юк машинаси ва микроавтобус иштирокидаги содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида етти киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Пенза вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲда омон қолган икки кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда, улар шифохонага жойлаштирилган.
ЙТҲ бугун, 11 январь куни тахминан соат 03:00 да Пенза вилоятининг Нижнеломовс туманидаги М-5 Урал федерал автомагистралининг 504-километрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Jac M3 микроавтобуси ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга ўтиб, Volvo юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида микроавтобусдаги етти киши ҳалок бўлган.
“Микроавтобусни 1981 йилда туғилган эркак ҳайдовчи бошқариб кетаётган эди. Москва шаҳри томон ҳаракатланиб, қарама-қарши йўлга чиқиб, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Volvo юк машинаси билан тўқнашиб кетган”, дейилади вилоят тергов бошқармаси хабарида.
ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари расмий маълумот берганича йўқ.
LiveБарчаси