Россияда жанговар тайёргарлик самолёти ҳалокатга учради
Олам
−
15 Август 2023
5478Кеча, 14 август куни Россиянинг Краснодар ўлкасида Л-39 ўқув самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабарида айтилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлган. Воқеа аэродром ҳудудида юз берган.
“2023 йил 14 август куни Краснодар ўлкасида режалаштирилган ўқув парвози чоғида авиация полкининг Л-39 ўқув самолёти қўниш чоғида ҳалокатга учради. Самолёт аэродромга қулаган. Ерда жабрланганлар йўқ. Жойдаги дастлабки маълумотларига кўра, экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
Айни пайтда, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 август куни Россиянинг Калининград вилоятида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учраганди. Россия Ғарбий ҳарбий округи самолётнинг қулашига техник носозлик сабаблиги, оқибатда экипаж аъзолари ҳалок бўлганини билдирганди.
LiveБарчаси