Россия ҳудудида қирувчи самолёт қулади (видео) 

Олам

image

Бугун, 12 август куни Россиянинг Калининград вилоятида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда РБК Россия Ғарбий ҳарбий округи матбуот хизматига таяниб хабар берди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг қулашига техник носозлик сабаб бўлган. Ҳодиса чўл ҳудудида содир бўлган. Ўқув парвози вақтида қулаган самолётнинг экипажи аъзолари ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 май куни Россиянинг Брянск вилоятида аввалига Ми-8 вертолёти, ундан кейин эса Су-34 ҳарбий самолёти ҳалокатга учраганди. Ҳодисалар оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Россия Су-30

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made