Россияда юзлаб одамлар сувдан захарланди
Олам
−
14 Апрель 3475 1 дақиқа
Россиянинг Владимир вилояти Mуром шаҳрида жўмрак сувидаги вирус туфайли қарийб 700 киши шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда “The Moscow Times” хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳарда жорий йилнинг 7-13 апрель кунлари 677 киши, жумладан, 318 бола ўткир ичак инфекцияси аломатлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирда беморларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.
Аниқланишича, касалланганларнинг 36 нафарида норовирус тести ижобий чиққан. Қолган ҳолатлар эса ўткир ичак инфекциялари сифатида таснифланган. Расмийлар вазиятни барқарор деб баҳолаган.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Rоссия Тергов қумитаси Россия Жиноят кодексининг 238-моддаси 1-қисми (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш) бўйича жиноят иши қўзғатган. Владимир вилояти прокуратураси ҳодиса сабабларини текширишни ўз назоратига олган.
Губернатор Aлександр Aвдеев мониторингни кучайтиришни буюрган. Шунингдек, у қўшимча сув наъмуналари олинишини, коммунал хизматлар ҳолати текширилишини ва шиша сув таъминоти кўпайтирилишини, эмлаш ишлари бошланганини ҳамда болалар ва катталар учун вакциналар сотиб олинаётганини айтган.
Хабар берилишича, ичак инфекциясининг тарқалиши нафақат Муром шаҳрида, балки қўшни Нижний Новгород вилоятида ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладешда қизамиқдан 100 нафар бола ҳалок бўлганди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси