Россияда “Вагнер” назорати остидаги ҳудудда нефть базаси портлатилгани айтилмоқда (видео)

Олам

image

Россиянинг Воронеж шаҳридаги нефть базасида ёнғин содир бўлмоқда. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди

Қайд этилишича, воқеа гувоҳлари ёнғин бошланишидан олдин портлаш овозини эшитган ҳамда осмонда вертолёт учаётганини кўрган. Бироқ ёнғин айнан нима сабаб юзага келгани хусусида бирор расмий маълумот берилганича йўқ. Вилоят губернатори Александр Гусиевнинг ёзишича, айни дамда 100 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва 30 та техника ёнғинни ўчириш устида ишламоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинган. 

Бошқа манбаларнинг хабар беришича, ёнғин Украина учувчисиз қурилмаси, партизанлар ёки диверцион гуруҳларнинг иши эмас, айнан Россия армияси томонидан берилган зарба оқибатидир. 

Маълумот учун, ҳозирда Воронеж “Вагнер” назоратига ўтган. Пригожин бошчилигидаги қўшинлар Москва томон ҳаракатини давом эттиряпти. Россия Мудофаа вазирлиги Москвага олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган. Бироқ хабарларга кўра, “Вагнер” аскарларига деярли ҳеч ким жиддий қаршилик кўрсатмаяпти. Аксинча, кўп ҳолларда Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари ўз хоҳишига кўра унинг томонига ўтиб кетмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, Президент Владимир Путин эса россияликларга мурожаат билан чиқди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.

Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ва унинг оиласи Москвадан эвакуация қилингани, Путин ҳам вертолётда Новогороднинг Валдай шаҳрига кетган бўлиши мумкинлиги айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия портлаш Вагнер нефть базас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг