Россияда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади Тошкентга қайтарилди

Жамият

image

Россияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ваколатхонага фуқаро И.Й.нинг вафот этгани ва марҳумнинг жасадини мамлакатга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиш кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Ваколатхона томонидан зудлик билан тегишли чора-тадбирлар кўрилган. Марҳумнинг жасади, шунингдек, унинг турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанди Калининград — Москва — Тошкент йўналиши орқали бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига амалий ёрдам кўрсатилиб, мамлакатга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Россия жасад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг