Россияда ўзбекистонликлар фойдасига 1,5 млн рубль ундирилди
Жамият
−
18:59 556 1 дақиқа
Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига суд орқали 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг октябрь ойида Россияда иш берувчилар билан меҳнат низосига дуч келган 8 нафар ўзбекистонликнинг ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинган. Уларнинг ҳар бири бўйича иш кўриб чиқилиб, жами 1 миллион 519 минг 786 рубль ундириш тўғрисида ижобий қарорлар қабул қилинган.
Ушбу маблағ иш берувчиларнинг иш ҳақи бўйича қарздорлиги, тўловларни кечиктирганлик учун компенсация ҳамда маънавий зарар тўловларини ўз ичига олади.
Миграция агентлиги хорижда ишлаш давомида меҳнат ҳуқуқлари бузилган ёки иш ҳақини ололмаган фуқароларни ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида хорижда ишлаётган 817 нафар ўзбекистонлик фойдасига иш берувчилардан жами 850 минг АҚШ доллари ундириб берилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси