Россияда ўзбекистонликлар бўлган автобус даҳшатли ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Кеча, 16 октябрь куни Россиянинг Амур вилоятида Ўзбекистон, Туркия ва Тожикистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Амур вилояти бўйича бошқармасига таяниб, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса Свободний шаҳрига олиб борувчи йўлнинг 19-километрида юз берган. Toyota Probox русумли енгил автомобиль ишчиларнинг автобуси билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг автобус йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган. Автобусдаги барча йўловчилар Туркиянинг Yamata компанияси ишчилари, асосан, Туркия фуқаролари, шунингдек, тожикистонлик ва ўзбекистонлик мигрантлар бўлган.

ЙТҲ оқибатида автобусдаги 49 кишидан 1 нафари ҳалок бўлган, 14 киши шифохонага ётқизилган. Улардан 13 нафари ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан травматология бўлимига, яна бири оғир аҳволда жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ҳодиса юзасидан Россия Жиноят кодексининг 238-моддаси 1-қисми (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган иш ёки хизматларни бажариш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Архангельск шаҳрида қурилиш ишлари давомида бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия Амур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг