Россияда ўзбекистонлик таксичи 18 ёшли қизни зўрлашда айбланяпти

3-саҳифа

image

Россиянинг Магадан вилоятида 37 ёшли ўзбекистонлик эркак 18 ёшли қизни зўрлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят Тергов бошқармаси хабар берди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни 18 ёшли қиз Магадан шаҳридан Ола қишлоғига бориш мақсадида машина буюртма қилган. Вилоятда таксичилик билан шуғулланувчи 37 ёшли ўзбекистонлик эркак эса буюртма бўйича етиб келган. Жабрланувчи қизнинг сўзларига кўра, улар манзилга етиб боргач эркак уни зўрлаган. 

“Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми (зўрлаш) бўйича жиноий иш қўзғатиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бормоқда”, дейилади хабарда. 

Суд терговчининг айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги сўровини қаноатлантирган ва ўзбекистонлик эркак судга қадар қамоқда сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида йўловчига нисбатан зўравонлик қилишда гумон қилинган 27 ёшли ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси ҳибсга олинган эди. Шунингдек, ушбу шаҳарда ноқонуний яшаб юрган ўзбекистонлик икки мигрант 12 ёшли қизга тажовуз қилгани ҳақида хабар берилганди


Мақола муаллифи

Теглар

суд Россия зўрлаш ўзбекистонлик эркак Магадан таксичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг