Россияда ўзбекистонлик эркак ўгай қизини зўрлашда гумонланмоқда
Олам
−
21 Январь
7019Россиянинг Москва вилоятида 35 ёшли ўзбекистонлик эркак деярли бир ой давомида 11 ёшли ўгай қизини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Московский комсомолец” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, қизалоқнинг онаси эркак билан тўрт йил олдин бозорда ишлаётган пайтда танишган. Аёлнинг сўзларига кўра, эркак унинг ишончига кириб, ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатган, ҳамма ишда ёрдам берган. Кейинчалик улар аёлнинг квартирасида бирга яшай бошлашган. У ерда аёлнинг аввалги турмушидан бўлган 12 ёшли ўғли, 7 ёшли қизи ва унинг қария онаси ҳам яшаган. Бир йил ўтиб, улар бирга қиз фарзандли бўлган. Эркак Ўзбекистонда қолган оиласи ва икки нафар кичик боласига вақти-вақти билан қурилишда ишлаган пулларини юбориб турган.
Сўнгги вақтларда аёл қизининг ўзини ғалати тутаётганини пайқаган – у одатдагидан эрта ухлашга ётиб, дугоналари билан мулоқотдан қочиб, “ёпиқ” бўлиб қолган. Яқинда эса қиз онасига SMS ёзиб, кечани қўшни квартирада яшовчи отасининг хонасида ўтказмоқчи эканини, ўгай отаси унга тегажоғлик қилаётганини айтган. Бу хабардан сўнг она қизи билан суҳбатлашиб, вазиятни билиб олган – эркак уйда ёлғиз қолган пайтда қизни зўрлаган ва таҳдид қилган. Шу куни аёл полицияга мурожаат қилган.
Ҳозирда эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш очилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ленинград вилояти Ломоносовский тумани Новоселье қишлоғида ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонлик 21 ёшли йигит 25 ёшли қизни зўрлашда гумонланиб, қўлга олинганди.
LiveБарчаси