Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик 25 ёшли қизни зўрлашда айбланмоқда

Олам

image

Санкт-Петербургда Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонлик 21 ёшли йигит 25 ёшли қизни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда “Оперативное прикрытие” хабар берди.

Қайд этилишича, 1 январь куни маҳаллий вақт билан тушдан кейин 25 ёшли қиз полицияга номаълум шахс томонидан зўрлангани ва унинг ночор аҳволидан фойдаланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Воқеа Владимирский проспектидаги бинонинг хонадонларидан бирида юз берган.

Шу куни кечки пайт полиция Ленинград вилояти Ломоносовский тумани Новоселье қишлоғида гумонланувчини қўлга олган. Маълумотларга кўра, у Россия Федерациясида рўйхатдан ўтмаган 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.

Билдирилишича, йигит махсус ҳибсхонага жойлаштирилган ва жиноий иш қўзғатиш масаласи кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳри суди ўтган йилнинг ёзида “Матч ТВ” журналистини зўрлаган уч нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳукм эълон қилганди. Унга кўра, икки нафар айбланувчи 9 йиллик, учинчи шахс эса 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўташи белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик зўрлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг