Россияда ўзбекистонлик эркак пичоқлаб кетилди
3-саҳифа
−
12 Февраль
12012Россиядаги Санкт-Петербург шаҳрининг Колпинский туманидаги уйдан ўзбекистонлик эркак томоғи кесилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар берди.
Полиция Волховстроевская кўчасидаги мазкур бахтсиз ҳодиса ҳақида кеча, 11 февралга ўтар кечаси хабар топган. 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Суд экспертизаси унинг танасида иккита пичоқ жароҳатини аниқлаган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Ленинград вилояти бўйича бош бошқармасининг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчиларни қўлга олган. Улар марҳумнинг 40 ёшли ҳамюртлари бўлиб чиққан. Иккала эркак аллақачон полиция бўлимига олиб кетилган.
Мигрантларга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси учинчи қисми (чет эл фуқароси томонидан Россия Федерациясига кириш ёки яшаш тартиби қоидаларини бузиш) бўйича маъмурий баённомалар тузилди. У етти минг рублгача жарима ва мамлакатдан чиқариб юборишни назарда тутади. Жиноят иши қўзғатиш масаласи эса айни пайтда ҳал қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни Россиянинг Иркутск шаҳрида 16 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси