Россияда ўзбекистонлик эркак қотилликда гумонланиб, ушланди

3-саҳифа

image

Россиянинг Димитровград шаҳрида ўзбекистонлик эркак кекса аёлни ўлдириш ва тунаб кетишда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда” хабар берди

Маълум қилинишича, Россия Тергов қўмитасининг Ульяновск вилояти бўйича бошқармаси ходимлари талончилик ва қотилликда гумонланган 59 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олган.  

Тергов маълумотларига кўра, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Димитров кўчасида жойлашган уйнинг кираверишида ўзбекистонлик эркак кекса аёлга ҳужум қилиб, унга бир неча марта пичоқ уриб, сумкасини ўғирлаб кетган. Аёл олган жароҳатлари туфайли шу куни шифохонада вафот этган. 

Аниқлик киритилишича, мазкур жиноятни содир этганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси ушбу мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган бўлган. Шу боисдан ҳам ҳозирда терговчилар унга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланилишини талаб қилмоқда. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бундан ташқари, миграция хизмати ва профилактика органлари ходимларининг эътиборсизлиги юзасидан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Астрахан шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўз танишларини ўлдириш ва суиқасд қилишда айбланаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қотиллик ўзбекистонлик талончилик Ульяновск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг