Россияда ўзбекистонлик эркак шеригини ўлдириб, уйини ёқиб юборди

3-саҳифа

image

Россиянинг Астрахан шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўз танишларини ўлдириш ва суиқасд қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда “Kaspyinfo” хабар берди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 июнь куни 3 нафар Ўзбекистон фуқароси Астрахан шаҳридаги кафеда овқатланган. Уларнинг икки нафари суҳбат чоғида юзага келган муаммо сабаб ўзаро жанжаллашиб қолган. Бироз вақтдан сўнг улар кафедан чиқиб, ўзлари вақтинча яшаётган уйга жўнаб кетган.

Тергов маълумотларига кўра, 29 июнга ўтар кечаси айбланувчи дўстидан қасд олиш мақсадида унинг ухлашини кутган, кейин эса бўйнига пичоқ билан бир неча бор уриб, уни ўлдирган. Гумонланувчи, шунингдек, жиноят изларини яшириш ва потенциал гувоҳни йўқотиш учун уйга ўт қўйиб юборган. Бу вақтда уйда учинчи ўзбекистонлик ҳам ухлаб ётган бўлган.

Бироқ унинг режаси иш бермаган, қутқарув хизмати ходимлари ёнғин ичидан иккинчи жабрланувчини қутқариб қолишга муваффақ бўлган.

Айбланувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 167-моддаси (қотиллик, икки кишини ўлдиришга уриниш, бировнинг мулкини қасддан йўқ қилишга уриниш) билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ниҳоясига етиб, мазмунини кўриб чиқиш учун судга жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия пойтахти Москва шаҳрида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки кишини сўйиб ташлашда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қотиллик ёнғин Ўзбекистон ўзбекистонлик суиқасд Астрахан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг