Россияда ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди

Олам

image

Россиянинг Красноярск ўлкасида террорчиликда айбланган ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди

Қайд этилишича, Красноярскда яшовчи Ўзбекистон фуқароси экстремистик ғояларни тарғиб қилган ҳамда одамларни "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террорчилик гуруҳи таркибида жанг қилишга ундаган. Унга эргашган Тожикистон фуқароси террорчилик ҳаракатларини оқлаб, тақиқланган видеоларни намойиш қилган. 

Ўзбекистонлик эркак 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, Тожикистон фуқаросига нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланиб, Россиядан депортация қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан Красноярскда "Тавҳид ва жиҳод катибаси" гуруҳига аъзоликда гумон қилинган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. Шунингдек, Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотига аъзо бўлган ўзбекистонлик 17 йилга қамалгани ҳақида хабар берилган.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг