Россияда ўзбекистонлик “дворник” қаҳрамонга айланди (видео)

Жамият

image

7 йилдан бери Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшаб, фаррошлик қиладиган ўзбекистонлик мигрант ёнғин пайтида бир-нечта аёлларни қутқариб, қаҳрамонга айланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзди.

Қайд этилишича, 25 апрель куни эрта тонгда Санкт-Петербургнинг Подольская кўчасидаги кўп қаватли тарихий уйда ёнғин чиққан. Бундан биринчи бўлиб хабар топган ўзбекистонлик мигрант дарров ёрдамга ошиққан.

"Эрталаб олтилар чамаси иш бошладим. Кўзим деразадан чиқаётган оловга тушди. Дарҳол ўт ўчириш бўлимига қўнғироқ қилдим. Улар етиб келгунига қадар ёнғин шу қадар авж олгандики, одамлар деразадан ўзларини отишга тайёрланарди. Мен аёлларни қичқираётганини ва жароҳатланиши аниқ бўлса ҳам сакрашга ошиқаётганини сезиб турардим", деган у.

Шу лаҳзада Олим акробат каби дренаж трубасига кўтарила бошлаган. У бир нечта моҳир ҳаракатлар билан юқорига чиқиб олган. Олим дастлаб аёллардан бирининг пастга тушишига кўмаклашган. Шундан сўнг ўт ўчирувчилар келиб, нарвонни ўрнатган. Фаррош бошқа аёлларни ҳам қутқаришга ёрдам берган. Агар бу ҳолат ўткинчилар томонидан суратга олинмаганида, Олимнинг жасоратидан кўпчилик хабар топмасди.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда жасур фаррошнинг видеоси пайдо бўлди. Видео остида ўз шарҳларини қолдирган россияликлар "уни замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамони", деб атаган. Олимнинг ўзи эса бир пайтлари у Ўзбекистонда парашютчилар сафида хизмат қилгани ва бокс билан шуғулланганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Латвияда тасодифий видео ортидан ўзбекистонлик муҳожир интернет юлдузига айланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия ўзбекистонлик қаҳрамон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг