Россияда тўрт ўзбекистонлик ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
17 Май 2023
13241Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари оралиғидаги М-11 трассасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 15 май куни эрталаб трассанинг 641-километрида юз берган. Бир нечта автомобиль иштирокидаги автоҳалокатда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Тахминларга кўра, автоҳалокатга тезлик меъёрига амал қилмаслик ва оралиқ масофани сақламаслик сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни Россиянинг Саратов вилоятида ичида беш нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автомобиль ағдарилиб кетган эди. Оқибатда 3 киши жабрланиб, шифохонага ётқизилганди.
LiveБарчаси