Россияда ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ағдарилиб кетди

Олам

image

Бугун, 3 апрель куни Россиянинг Саратов вилоятида беш нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автомобиль ағдарилиб кетди. Оқибатда 3 киши жабрланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш вазири Олег Костин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унга кўра, 2000 йилда туғилган эркак бошқарувидаги Toyota Vellfire  автомобили йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетган.

Йўловчилар шифохонага етказилган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Жабрланганлар орасида 40 ёшли аёл бош мия жароҳати, кўкрак қафаси ва ўнг тизза бўғимларининг ёпиқ жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Шунингдек, 26 ёшли эркакда бош мия травмаси, кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати, умуртқа поғонаси синиши қайд этилган.

38 ёшли эркак эса бош мия жароҳати, кўкрак қафасининг ёпиқ травмаси, бел умуртқасининг синиши билан жароҳатланган.

Ушбу уч нафар шахс Ртишево туманидаги шифохонада қолмоқда, икки нафари – 20 ва 39 ёшли эркаклар қониқарли ҳолатда амбулатор даволанишга чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия ўзбекистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг