Россияда терроризмни молиялаштиришда айбланган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Олам

image

Кеча, 30 июнь куни Сахалин суди ўзбекистонлик шахсни терроризмни молиялаштириш бўйича жиноий ишни кўриб чиқди ва айбдорни тўққиз йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни Сахалин вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Суд 2018 йил октябрь-декабрь ойларида ўзбекистонлик бўлган шахс Россия Федерациясида тақиқланган халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштириш учун Углегорск туманидаги (Сахалин) электрон банк ҳисоб рақамига боғланган телефон рақамига тўлов терминаллари ёрдамида пул ўтказмаларини амалга оширганини аниқлади", дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Биринчи Шарқий округ ҳарбий суди ушбу шахсни терроризмни молиялаштириш шаклида террорчилик фаолиятини амалга оширишда айбдор деб топган. Унга нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган ва у жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Таъкидланишича, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

терроризм Сахалин

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг