Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик каналлар рўйхати эълон қилинди
Local
−
13:52 875 1 minute
Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатда Facebook ижтимоий тармоғидаги 276 та саҳифа, Telegram’даги 967 та канал, Instagram’даги 454 ва Threads 1 саҳифа, YouTube’даги 214 канал, Одноклассникидаги 44 та саҳифа, TikTok’даги 68 та саҳифа, интернетдаги айрим сайт ва китоблар киритилган.
Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишиш мумкин:
“Ҳурматли фуқаролар! Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг!” дейилади хабарда.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November