Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик каналлар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий суди интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхатини эълон қилди. 

Рўйхатда Facebook ижтимоий тармоғидаги 249 та саҳифа, Telegram’даги 790 та канал, Instagram’даги 265 саҳифа, YouTube’даги 167 канал, Одноклассникидаги 36 та саҳифа, TikTok’даги 53 та саҳифа, интернетдаги айрим сайт ва китоблар киритилган.

Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишиш мумкин:

“Ҳурматли фуқаролар! Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ақидапарастлик диний экстремистик тақиқланган манба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг