Россияда Telegram ва WhatsApp’дан рўйхатдан ўтиш чекланмоқда

Олам

image

Россияда WhatsApp ва Telegram янги фойдаланувчилар учун рўйхатдан ўтишни чеклаш бошланди. Бу ҳақда “Код Дурова” Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия мобил операторларига WhatsApp ва Telegram’нинг янги фойдаланувчилари учун SMS ва қўнғироқларни узатишни тўхтатиш талаби берилган.

Баъзи ҳолларда хабарлар ҳали ҳам етиб келмоқда, аммо ҳамма рақамларга эмас. Масалан, “Мегафон” ва МТС рақамларига СМС борган, “Билайн” рақамларига эса йўқ.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг август ойида Россияда Telegram ва WhatsApp учун қўнғироқларни блоклаган эди, бунга “фирибгарлик ҳолатлари” сабаб сифатида кўрсатилган. Шунга қарамай, хабар алмашиш функцияси чекланмаган эди.

22 октябрда эса бу мессенжерларнинг ишини “қисман чеклаш” чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Бу “жиноятчиларга қарши кураш” зарурати билан изоҳланди. Уларнинг фикрича, Telegram ва WhatsApp фирибгарлик, товламачилик ҳамда террорчилик фаолиятларига одамларни жалб этиш учун асосий каналлар ҳисобланади.

Маълумот учун, Telegram ва WhatsApp Россияда энг машҳур мессенжерлардир. 2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, WhatsApp фойдаланувчилари сони 96,5 миллион, Telegram’ники эса 90,9 миллионни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Қуролли кучлари Telegram ва WhatsApp ўрнига мамлакатнинг миллий мессенжери – Aituʼдан фойдаланишни бошлаши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Telegram WhatsApp

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг