Россияда сумка ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади чиқди
Олам
−
11:32
10806Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги уйлардан бирининг ертўласидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади бўлган сумка топилди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 декабрь куни кечқурун Седова кўчасидаги 70-уйнинг хонадонида жанжал пайтида йигит қизни бўғиб ўлдирган, сўнг унинг жасадини йўл сумкасига солиб, уни олиб кетган. Шундан сўнг, жасадни Олга Бергголц кўчасидаги 19-сонли уйнинг подвалида тупроқ билан кўмиб ташлаган.
Жасаднинг шахсига аниқлик киритилганда, у 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Аёл ноябрь ойи бошида 24 ёшли дугонаси билан ишлаш учун Санкт-Петербургга келган.
Қотил деб тахмин қилинган шахс жиноят содир этилган куннинг эртасига Санкт-Петербургдан учиб кетган.
Қайд этилишича, марҳум аёлнинг укаси Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига 31 ёшли опаси алоқага чиқмай қўйгани тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россияда ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилиб кетилганди. Санкт-Петербургдаги Пулковское шоссеси 14-уйдаги тураржой мажмуаси қўриқчиси хонадонларидан бирида ўлдирилган аёлнинг жасадини топган.