Россияда ўзбекистонлик аёл ўлдирилиб кетилди
Олам
−
12 Сентябрь
13106Россияда ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилиб кетилди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.
Қайд этилишича, Санкт-Петербургдаги Пулковское шоссеси 14-уйдаги тураржой мажмуаси қўриқчиси хонадонларидан бирида ўлдирилган аёлнинг жасадини топган. Топилган жасад ҳақида полицияга хабар берилган. Жиноят қидирув ходимлари воқеа жойида ҳали миграция органларида рўйхатдан ўтмаган 41 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасадини кўрган ва унда кўплаб пичоқ жароҳатлари аниқланган.
Ушбу факт асосида Тергов қўмитаси томонидан Россия Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиядаги ўрмондан ўзбекистонлик мигрантнинг қолдиқлари топилганди.
Мадина Салимова