Россияда санкциялар учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Олам

image

Россия Вазирлар Маҳкамасининг Қонунчилик фаолияти бўйича комиссияси бугун, 4 апрель куни Ҳукумат хорижий санкцияларни мамлакат ҳудудида амалга ошириш учун жиноий жавобгарлик жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаши ҳақида хулоса берди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Россия Федерацияси ҳукумати қонун лойиҳаси кўрсатилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишланса, уни қўллаб-қувватлайди”, дейилади хулосада.

Хулосада, хусусан, қонун лойиҳаси жиноий-ҳуқуқий ҳимоя объектларини тўлиқ қамраб олмагани, чунки санкциялар фақатгина Россия Федерациясига эмас, балки РФ фуқароларига, шунингдек, Россия юридик шахсларига қарши ҳам қўлланилиши мумкинлиги таъкидланган.

Комиссия жавобида, қонун лойиҳаси билан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 201-моддаси 2-қисмини (Вазиятни суиистеъмол қилиш) янги таҳрирда баён этиш таклиф қилинган. Хусусан, чет давлат, хорижий давлатлар иттифоқи ёки халқаро ташкилотнинг Россия Федерациясига қарши чекловчи чораларни қўллаш тўғрисидаги қарорини бажариш мақсадида ушбу қилмишни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш кераклиги айтилган. 

Комиссия “киритилаётган малака таркиби” тузилишини аниқлаштиришни зарур деб ҳисоблайди, чунки бундай оғирлаштирувчи ҳолат “қилмишнинг мақсади эмас, балки содир этилган вазиятнинг шарти сифатида тан олиниши мақсадга мувофиқдир”.

Умуман олганда, Вазирлар Маҳкамасида “ушбу жиноий жавобгарлик чоралари бўйича концептуал эътирозлар” мавжуд эмаслиги, чунки давлат Россия Федерацияси Конституциявий судининг 2001 йил 25 апрелдаги қарорида кўрсатилганидек “катта даражада зарар етказадиган ва бошқа қонуний воситалар билан олдини олиш мумкин бўлмаган ижтимоий хавфли жиноятлар учун” жазо тайинлаш ҳуқуқига эга экани таъкидланган.

Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раҳбари Андрей Клишас яқин орада Давлат Думасига Россияда санкцияларни қўллаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси киритилишини маълум қилганди. Бугун, 4 апрель куни сенатор ўзининг Telegram-каналида Россия Федерацияси Олий суди ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлаганини айтди. Россия Федерацияси Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари ҳукумат ва Россия Федерацияси Олий судининг кўриб чиқишлари билан қуйи палатага киритилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин “Хорижий давлатларнинг нодўстона ҳаракатлари муносабати билан жавоб виза чоралари тўғрисида”ги фармонни имзолаганди. Фармон “Европа Иттифоқининг нодўстона ҳаракатларига жавобан шошилинч чоралар кўриш заруратидан келиб чиқиб” имзоланган. Унга кўра, Россия Федерацияси Европа Иттифоқи, Норвегия, Дания, Исландия, Швейцария ва Лихтенштейн билан визани соддалаштириш бўйича келишувларнинг бир қатор бандларини тўхтатди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия санкция

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг