Россияда полиция машинасига ҳужум бўлди

Олам

image

Москва вилоятида ҳуқуқ-тартибот идораси ходимининг машинаси остига портловчи мослама қўйиб, портлатишга тайёргарлик кўраётган Россия фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг вилоят бўйича бошқармасига таяниб, ТАСС  хабар берди

Қайд этилишича, гумонланувчи Украина махсус хизматлари кўрсатмаси билан ҳуқуқ-тартибот идораси ходими кетаётган машинани портлатиб юбориши керак бўлган.

Шундан сўнг, у Россия Федерал хавфсизлик хизматининг портловчи моддалар бўйича экспертлари томонидан зарарсизлантирилган. Тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида қурбонлар йўқ, дея қўшимча қилади махсус хизмат.

Ҳозирда гумонланувчи Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўлга олинган. Жиноятнинг барча ҳолатлари ва унга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом этаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳудудидаги нишонларга қарши Киевнинг 33 та учувчисиз учоқлардан амалга оширилган ҳужум тўхтатилган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия полиция машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг