Украина дронлари Россия ҳудудига зарба берди
Олам
−
17 Февраль 2024 10098 1 дақиқа
Бугун тунда Россия ҳудудидаги нишонларга қарши Киевнинг 33 та учувчисиз учоқлардан амалга оширилган ҳужум тўхтатилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб, "РИА Новости" хабар берди.
Аниқланишича, Белгород ва Воронеж вилоятлари осмонида тўртта, Курск устида биттадан, Брянскда 18 та ва Калуга устидан олтита учувчисиз учоқ тутиб олинган.
Украина дронларининг ҳужумлари ҳақида маҳаллий маъмурият ҳам хабар берган. Бироқ, ҳеч ким жабрланмаган. Воронеж губернатори Александр Гусевнинг сўзларига кўра, вилоят марказида уриб туширилган самолёт қолдиқлари хусусий уйнинг томини шикастлаган.
"Украина Қуролли кучлари Россиянинг марказий ва чегарадош ҳудудларини мунтазам равишда ўққа тутмоқда, дронлардан зарбалар бериб, саботаж ишларини амалга оширмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Донецк вилоятининг Авдеевка шаҳридан Украина қўшинлари олиб чиқилишини маълум қилган эди.
Сарвар Хуррамов
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель