Россияда паспортини олдириб қўйиб, маошсиз ишлаган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Жамият
−
18 Июль 2023
5254Россияда паспортини олдириб қўйиб, бир неча ой иш ҳақисиз меҳнат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, 12 нафар ўзбекистонлик ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотларга ишониб, Чувашия Республикасидаги нон ва қандолат маҳсулотлари цехига ишлаш учун борган.
Иш берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб қўйиб, бир неча ой давомида маошсиз ишлатган. Бу ҳам етмагандай ҳужжатларини қайтариб бермай, номаълум жойга қочиб кетган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва ўзбек диаспораси вакиллари саъй-ҳаракати билан фуқаролар хостелга жойлаштирилиб, иссиқ овқат билан таъминланган.
Шунингдек, агентлик томонидан 12 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.
LiveБарчаси