Россияда Нобель мукофоти соҳиби “хорижий агент” деб эълон қилинди
Олам
−
02 Сентябрь 2023
4347Россияда Нобель мукофоти совриндори Дмитрий Муратовни "хорижий агент" дея эълон қилинди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Россия Адлия вазирлиги “Новая газета” бош муҳаррири Дмитрий Муратов, Олег Радзинский, собиқ депутат Максим Резник, иқтисодчи Константин Сонин ва комик Руслан Белийни хорижий агентлар рўйхатига киритди.
Вазирлик изоҳ беришича, Муратов “чет эл агентларининг хабарлари ва материалларини тарқатишда иштирок этган, Россиянинг ташқи ва ички сиёсатига салбий муносабатни шакллантиришга қаратилган фикрларни тарқатиш учун хорижий платформалардан фойдаланган”.
Маълумот ўрнида, Муратов 2021 йилда Тинчлик учун Нобел мукофотини қўлга киритганди.
Эътиборлиси, Россия Президенти Владимир Путин 2021 йил Муратовнинг хорижий агент деб топилишини “содир бўлмайдиган воқелик” деб айтганди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик журналист ва блогер Илья Варламов ҳам Адлия вазирлиги томонидан “хорижий агент” деб эълон қилинганди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси