Россияда наркотик сотган ўзбекистонлик аёл 8 йилга қамалди
Олам
−
17 Август
4619Россиянинг Саратов вилоятида катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни сотишда айбланган Ўзбекистон фуқароси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Четвёртая Власть” хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг баҳорида судланувчи номаълум шахс билан тил бириктириб, Москва вилоятида 210,5 грамм оғирликдаги героиннинг улгуржи партиясини олган. Шундан сўнг, уларни қисмларга бўлиб тақсимлаган ва Балашовдаги Софинская кўчасининг турли жойларига яширган. Кейинчалик эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни пайқаб қолган ва яширишга улгурмаган 204,6 грамм гиёҳванд модда билан қўлга олган.
Тергов жараёнида аниқланишича, аёл бошқа одамларнинг банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарларни сотиш учун олинган пулни ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган. Айбланувчи 200 минг рубль миқдордаги суммани қонунийлаштиришга муваффақ бўлган.
Мазкур фуқаро Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазони умумий режимли колонияда ўташ белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда синтетик наркотик сотган ўзбекистонлик 23 ёшли йигит суд томонидан қаттиқ тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида 20 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилганди. Эркакнинг яшаш жойида тинтув ўтказилганда 300 грамм гиёҳвандлик моддаси топилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь