Россияда миграция қонунчилигини бузган аёл фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
14:04 741 1 дақиқа
Россия миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонлик аёл 3 ёшли фарзанди билан мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси она ва боланинг мамлакатга қайтиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириб, тегишли ташкилотлар билан музокаралар олиб борган.
Маълум қилинишича, аёл Россия миграция қонунчилигини бузган. Шу сабабли, унинг 3 ёшли фарзанди Новосибирскдаги Болалар уйига жойлаштирилган.
Дипломатлар зарур ҳужжатларни, жумладан, мамлакатга қайтиш сертификатларини расмийлаштирган. Шунингдек, боланинг онаси сақланаётган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти билан музокаралар олиб борилган.
Консуллик расмиятчиликлари якунлангач, бола дипломатлар ҳамроҳлигида Новосибирск аэропортига олиб келинган. У ерда она ва бола дийдорлашиб, биргаликда Ўзбекистонга қайтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг турли ҳудудларида ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган ёки оғир ижтимоий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг 12 нафар вояга етмаган фарзанди ортга қайтарилган эди.
Live
Барчаси