Россияда куйдирги касаллиги аниқланди
Олам
−
21 Август 2023
6989Россиянинг Воронеж вилоятида куйдирги касаллиги аниқланди. Бу ҳақда “Interfaks” хабар берди.
“Воронеж вилоятининг Панинский муниципаль округида одамда куйдирги билан касалланиш ҳолати қайд этилган. Касалликнинг сабаби вирус билан зарарланган ҳайвоннинг тана гўштини кесиш эди. Ҳолат Роспотребнадзорнинг Ставрополь вабога қарши институти томонидан лаборатория текширувларида тасдиқланган”, дейилади хабарда.
Айтиишича, бошқарув мутахассислари эпидемияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, атроф-муҳит обектларидан намуналар олиниб, таҳлил қилинган. Касалликка чалинган одам билан алоқада бўлган шахслар доираси аниқланиб, шифокорлар назоратига олинган.
Шунингдек, вазият Роспотребнадзорнинг Воронеж вилояти департаменти назоратида экани маълум қилинди. Департаментга кўра, Воронеждаги ҳудудда жорий йилнинг 16 ноябргача амал қиладиган фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Мўғулистонда дунёдаги энг даҳшатли касалликлардан бири бўлган ўлат аниқланганди.
LiveБарчаси