Россияда коронавируснинг иккита янги штамми аниқланди
Олам
−
19 Апрель 2021 6520 1 дақиқа
Россияда коронавируснинг сибир ва шимоли-ғарбий вариантлари шаклланяпти. Бу ҳақда Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизмат раҳбари Анна Попова маълум қилди.
“Бизда, Россия Федерациясида хориждаги ҳеч бир штаммга хос бўлмаган мутациялар мавжуд”, деган Попова Россия Фанлар академиясининг Тиббий фанлар бўлими йиғилишида.
Аввалроқ, Попова Сибир минтақасида коронавирусда маълум ўзгаришлар кузатилаётганини маълум қилганди. Аммо у вирус тарқалиши ва эпидемиологик вазиятга таъсир ўтказмаслигини қўшимча қилган.
Бугунгача, коронавируснинг миллий штаммлари аллақачон кўплаб давлатларда аниқланган. Булардан “британча”, “африкача” ва “бразилча” штаммлар бошқаларига нисбатан юқумли деб ҳисобланади.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь