Россияда коронавирусдан рекорд даражада ўлиш ҳолати қайд этилди
Олам
−
13 Июль 2021
14025Россияда бир суткада COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўлими бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб сайтида эълон қилинган маълумотларда сўз боради.
Штабнинг бугун, 13 июль куни тақдим қилган маълумотларига кўра, Россияда сўнгги бир суткада 780 нафар бемор COVID-19 касаллигидан вафот этган.
Аввалги анти-рекорд жорий йилнинг 10 июлида ўрнатилганди. Ўшанда бир суткада 752 бемор вафот этган. Пандемия бошланганидан буён Россияда жами 144 492 ўлим қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кузатувлар рўйхатига коронавируснинг “русча” штаммини киритди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023