Россияда коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди
Олам
−
15 Август 2020
14751Бугун, 16 август куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги хабар берди.
Н.Ф. Гамалей номидаги миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази томонидан коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш бошланди.
Аввалроқ, Н.Ф. Гамалей номидаги миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази директори Александр Гинсбург коронавирусдан русларни кенг кўламли эмлаш жараёни декабрь ёки январь ойларида бошланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин 11 август куни коронавирусга қарши дунёдаги биринчи “Спутник V” вакцинаси рўйхатдан ўтказилгани ҳақида хабар берди. Бу вакцина 2021 йил 1 январда муомалага киради, деб тахмин қилинмоқда. Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина бирор танага юборилгандан кейин ўз кучини икки йилгача сақлаб қолади.
LiveБарчаси