Россияда чиқарилган вакцина қанча вақтгача вирусдан ҳимоя қилиши айтилди

Олам 28706
image

Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина бирор танага юборилгандан кейин ўз кучини икки йилгача сақлаб қолади. Бу ҳақда Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология маркази раҳбари Александр Гинцбург маълум қилди. 

“Вакцинанинг фаолияти давомийлиги, унинг ҳимоя хусусиятлари қисқа вақт – олти ой ёки бир йил эмас, балки икки йил давом этади”, дейди у. 

11 август куни Россия коронавирусга қарши илк вакцинани рўйхатдан ўтказди. Россиядаги коронавирусга қарши илк вакцина “Спутник V” деб номланган. Вакцинага навбатда турган давлатлар қаторида Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари бор. Россияга 20 давлатдан коронавирус вакцинасига 1 млрд доза учун буюртма тушган. Гинцбург сўзида давом этаркан, бошқа мамлакатлардан бўлаётгани танқидий муносабатларга ҳам тўхталди. 

“Агар Россия вакцинаси ортидан муайян одамлар ва муайян фирмалар миллардлаб долларни бой берса, улардан яна қандай муносабат кутяпсиз? Менимча, уларнинг муносабати жуда нормал”, дейди мутахассис. 

Қайд этилишича, тўлиқ хавфсизлик бўлган икки компонентли ушбу вакциналар тайёрлаш бўйича хавфсизлик нормаларига ва барча қонунларга риоя қилинган ҳолда тайёрланган. 

“Биз тайёрлаган вакцина Америка ва Ғарбий Европа мамлакатларидаги вакциналардан фарқ қилади. Бизники икки компонентлидир”, дейди Гинцбург. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1271
Рейтинг: 3
Теглар
t
×