Россияда коронавирус қандай йўллар билан ёйилаётгани айтилди
Олам
−
04 Май 2020
12405Россияда коронавирус тарқалишининг асосий йўли инфекциянинг иккинчи ва учинчи ҳолатларининг маҳаллий тарқалиши эди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг академиги Николай Брико гапириб ўтди.
Академикнинг сўзларига кўра, бу инфекциянинг кўп шаклланган манбалари ҳақида маълумот беради.
“Бугунги кунда инфекция мамлакат ичкарисига, шаҳарлар ичига тарқалмоқда. Дастлаб вазифа инфекциянинг олдини олиш ва мамлакатга келувчилар орасида беморларни аниқлаш бўлган бўлса, энди биз барча юқтирган одамларни аниқлай олмаймиз. Чунки бу энди эпидемия ривожланишининг навбатдаги босқичидир”, деди Брико.
Унинг фикрича, давлат даражасида ўз вақтида кўрилган чоралар коронавирусни Хитойдан кириб келишини деярли бутунлай олдини олишга ёрдам берди. Аммо, шундан сўнг, COVID-19 билан касалланган одамлар Европа мамлакатларидан кела бошлади. “Шу билан бирга, чет элда қолган ва ўз ватанларига қайтишга қарор қилган ватандошлар билан келаётган сайёҳлар ҳали ҳам учрамоқда”, деди Брико.
Айни дамда Россияда коронавирус билан касалланган беморлар сони 145 268 нафарни ташкил этмоқда. Олиб борилган даволаш ишлари натижасида 18 095 бемор шифо топди. Бироқ инфекция юқтириб олганларнинг 1356 нафари вафот этди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15