Россияда қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2023
8257Ленинград вилоятининг Кудрово шаҳридаги қурилиш майдончасида ишлаётган ўзбекистонлик уч метр баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Газета.ru" хабар берди.
Ҳушсиз ётган ишчини топган прораб дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари унинг ўлганини аниқлаган. Марҳум Ўзбекистон фуқаросилиги маълум бўлган.
Меҳнат муҳожири уч метр баландликда осма нарвон устида ишлагани маълум бўлган. Тахминларга кўра, марҳум ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли йиқилган. Воқеа ҳолатлари ўрганилаётгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россияда 32 ёшли ўзбекистонлик эркак лифт шахтасига қулаб ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси