Россияда қолиб кетган ўзбекистонлик бола ортга қайтарилди
Жамият
−
13 Сентябрь
3129Кеча, 12 сентябрь куни 1 нафар ота-она қарамоғисиз қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик бола Россиядан Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Агентлик ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларининг кўмаги остида Россия Федерациясидан Тошкентга олиб келинган бола бувисининг қарамоғига топширилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эндиликда уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қаровсиз қолган бир гуруҳ Ўзбекистон болалари мамлакатга қайтарилганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь