Россияда қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Кеча, 26 февраль куни Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган икки нафар вояга етмаган бола Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, олиб келинган болаларнинг бири ота-онасининг ишончномаси асосида Россияга кетган. Иккинчиси эса 2023 йилдан бери меҳнат миграциясида экани, 9-синф ўқувчиси бўлганидаёқ опасининг турмуш ўртоғи билан Москвага бориб, дастлаб фаррош, кейинчалик эса қаҳвахонада идиш-товоқ ювувчи сифатида ишлаб юрган.

Иккала фуқаро ҳам полиция томонидан ўтказилган рейд давомида Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига юборилган.

“Шу ўринда: Ўзбекистон ҳудудидан болаларни кузатиб бориш учун берилган ишончнома бошқа давлат ҳудудида боланинг қонуний вакили бўлиш ҳуқуқини бермаслигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола уйга қайтарилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг