Россияда қарийб 5 миллион сайт блокланди

Олам

image

Роскомнадзор Россияда “тақиқланган ахборот”га қарши кураш доирасида интернетдаги 4,7 миллиондан ортиқ саҳифани блоклади. Бу ҳақда Оммавий коммуникациялар соҳасида рухсат бериш ишлари, назорат ва кузатув бошқармаси раҳбари Татьяна Денискина маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “ҳуқуққа хилоф контентни аниқлаш” бўйича ишлар 2012 йилдан бери олиб борилмоқда ва шу вақт ичида тақиқланган ахборот турлари сони 10 бараварга – учтадан 30 тага етган.

“Бир қатор суд қарорлари ва ваколатли органлар қарорлари асосида, шунингдек, Россиядаги ижтимоий тармоқлар маъмуриятлари билан ишчи ҳамкорлик доирасида интернет тармоғидаги 4 710 000 дан ортиқ сайтлардан ҳуқуққа хилоф ахборот олиб ташланди ёки унга кириш чеклаб қўйилди”, дейди у.

2025 йилнинг ўзида Роскомнадзор интернетда 1,289 миллион материалга киришни чеклаган – бу аввалги йил кўрсаткичига (810,5 минг) нисбатан 59 фоизга кўп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WhatsApp Россия қонунчилиги талабларини бажаришни давом эттирмаса, у Россияда бутунлай блокланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия сайт Татьяна Денискина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг