Россияда ишлаш учун 700 дан ортиқ фуқаро танлаб олинди
Жамият
−
25 Ноябрь 2020
6827Ўзбекистоннинг Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида Россияда ишлаш ниятидаги фуқаролар ўртасида танлов ўтказилиб, 700 нафардан ортиқ фуқаро танлаб олинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Танлаб олинган фуқаролар ўзаро шартномага асосан “ПИК-Индустрия” акциядорлик жамияти томонидан ишга қабул қилинади.
Танлов видеоконференция шаклида бўлиб ўтган ва унда “ПИК-Индустрия” томонидан меҳнат мигрантлари учун яратилган шароитлар, иш ҳақи, зарур мутахассисликлар ҳақида маълумот берилган.
Танловларда иш берувчи пайвандчи, электрик, шамоллатиш тизимларини монтаж қилиш, ғишт терувчи ва бошқа мутахассисликлар бўйича ваканциялар ҳақида маълумот берилиб, ўртача 60-90 минг рубль миқдорида ойлик иш ҳақи таклиф этган.
Иш берувчи Россия Федерацияси Меҳнат кодексида белгиланган меҳнат шароитлари, иш ҳақи, меҳнат таътили, COVID-19 тести, ётоқхона ва рўйхатдан ўтиш, зарур ҳимоя воситалари, иш кийимлари, иш қуроллари билан таъминлайди.
Пандемия пайтида чет эл фуқароларини олиб кириш учун махсус рухсатнома олиниб, ишга жалб қилинган Ўзбекистон фуқаролари камида 1 йил ишлаб бериши талаб этилади.
Аввалроқ, 10-18 ноябрь кунлари ўтказилган танловларда танлаб олинган 1209 нафар фуқаронинг рўйхати Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги “Паспорт ва виза хизмати” федерал давлат унитар корхонасига фуқароларнинг ушбу давлат ҳудудига кириб боришида тақиқ бор-йўқлигини текшириш, шунингдек, Коронавирус касаллиги кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича оператив штабидан Россияга киришга рухсат олиш учун юборилган.
LiveБарчаси