Россияда интернет орқали расмийларни ҳақорат қилганлар 2 йилгача қамалиши мумкин
Олам
−
24 Сентябрь
1574Россияда интернет ёки оммавий ахборот воситаларида давлат амалдорини ҳақорат қилганлар икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Давлат Думасининг хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раҳбари Василий Пискарев томонидан ишлаб чиқилган “Россия Федерацияси Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида шундай амалиётни жорий қилиш таклиф этилмоқда.
Қайд этилишича, ҳужжат Жиноят кодексинг янги таҳририни таклиф қилади. Хусусан, кодекснинг 319-моддаси “давлат мансабдор шахсини ўз хизмат вазифаларини бажариши ёки уларни бажариши муносабати билан очиқ ҳақорат қилганлик учун” жавобгарлик билан боғлиқ. Бундай жиноятни содир этиш 80 минг рублгача жаримага, 460 соатгача мажбурий меҳнатга ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига сабаб бўлиши мумкин. Амалдаги стандартларга кўра, бундай жиноят 40 минг рублгача жарима, 360 соатгача мажбурий меҳнат ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Шунингдек, қонун лойиҳаси моддани “Интернет ёки оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган ҳаракатлар учун жавобгарлик тўғрисида”ги янги низом билан тўлдиради. Бундай жиноят учун уч йилгача маълум лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 480 соатгача мажбурий ишлаш, икки йилгача мажбурий меҳнат ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан уч йилгача муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда 1 миллион рублгача жарима солиниши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь