Россияда иккита йўловчи самолёти тўқнашиб кетди

Олам

image

Кеча, 24 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Шереметьево” аэропортида икки йўловчи самолёт тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Россия” авиакомпаниясининг Санкт-Петербургга учадиган Superjet 100 самолёти парвозга тайёрланаётганда “Hainan Airlines” компаниясининг Пекинга қайтаётган Airbus A330 самолёти билан тўқнашган”, дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, ҳодиса учиш-қўниш йўлаги бўйидаги йўлда содир бўлган ва йўловчиларга жароҳат етмаган.

“Россия” авиакомпанияси маълумотига кўра, бошқа самолётнинг қаноти “Россия” самолётининг орқа қисмига тегиб кетган ва оқибатда самолётга зарар етган. “Hainan Airlines”га қарашли Airbus техник кўрикдан сўнг парвозлардан четлаштирилган.

“Россия” авиакомпанияси йўловчилари Петербургга захира самолёт орқали етказилган, Пекин рейсининг 264 йўловчиси эса захира самолёт етиб келгунига қадар меҳмонхонага жойлаштирилган. Росавиация ҳодисани ўрганиш учун махсус комиссия тузишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Иркутск шаҳридан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга учиши керак бўлган самолёт қушлар билан тўқнашиб кетганди. Самолёт бортида 6 нафар экипаж аъзоси ва 91 нафар йўловчи бўлган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган, самолёт шикастланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Шереметьево Росавиация Hainan Airlines Superjet 100

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг