Россияда энг кўп маош оладиган мигрантлар рўйхати эълон қилинди

Олам

image

Россияда чет эллик ишчилар учун энг юқори маошлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Меҳнат вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2025 йил учун энг юқори маошли ишлар:

Россия-Германия ташқи савдо палатаси бошқаруви раиси. Унинг иш ҳақи ойига 380 минг рубль (2016 йилдан буён бу лавозимни Матиас Шепп эгаллаб келмоқда)

Кудинов номидаги “Удмуртнефть” компаниясининг учта менежери – иш ҳақи 275 минг рубль

“Барнаул” баскетбол клубининг спорт-инструктори – 250 минг рубль

“Яхонти” қишлоқ меҳмонхоналар тармоғидаги уста пишлоқ ишлаб чиқарувчи ва бланчер – 230 минг рубль

Шунингдек, мамлакатнинг турли минтақаларида қанча мигрант фаолият юритаётгани ҳам маълум қилинган. Унга кўра, энг кўп квоталар Амур вилояти (27,1 минг), Москва вилояти (23 минг), Ленинград вилояти (тахминан 22,3 минг) ва Татаристонга (9,3 минг) ажратилган.

Қайд этилишича, Меҳнат вазирлиги чет элликларни ёллаш учун квотани 50 фоизга оширишни ҳам таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Волгоград вилоятида мигрантларга таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ишлаш тақиқланганди. Янги тартибга кўра, мигрантлар автобус ва такси бошқариш, савдо-сотиқ, овчилик, автомобиль таъмири ва курьерлик соҳаларида ҳам ишлолмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг