Россияда автоҳалокатга учраб, оғир жароҳатланган ўзбекистонлик ортга қайтарилди
3-саҳифа
−
30 Сентябрь
6419Россиянинг Татаристон ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Татаристон Республикаси ҳудудидан ўтувчи Азнакаево–Алметевск трассасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқароси Т.Ж. оғир тан жароҳати олган ва у зудлик билан Алметевск туманлараро кўптармоқли шифохонасига ётқизилган.
“Беморнинг онаси ўғлини Ўзбекистонга олиб кетиш учун молиявий кўмак сўраб Бош консулхонага мурожаат қилган. Ўзбекистон дипломатлари жабрланган ўзбекистонликка барча турдаги консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатди. Хусусан, шифокорлар ва бошқа идоралар билан зарур учрашувлар ўтказилди ҳамда ҳолат доимий назоратга олинди. Шунингдек, мазкур ариза асосида Бош консулхона ходимлари томонидан бемор Т.Ж.ни ортга қайтариш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Натижада йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олган Т.Ж. ва унинг онасига “Қозон–Тошкент” авиақатновига чипта олиб берилди ва улар 26 сентябрь куни мамлакатга қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қолиб кетган ўзбекистонлик бола ортга қайтарилганди.
LiveБарчаси