Россияда 20 ёшли ўзбекистонлик йигит 14-қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди

Олам

image

Россиянинг Ленинград вилояти Новосаратовка қишлоғидаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик ишчи вентиляция учун ажратилган тешикка йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 20 ёшли йигит Ленинград вилоятининг Всеволожск туманидаги “Невская Долина” тураржой мажмуасида қурилаётган 17 қаватли бинонинг 14-қаватидан вентиляция тешигига йиқилиб, ҳалок бўлган. У ўша пайтда ёлғиз тозалаш ишларини амалга ошираётган бўлган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Жиноят ишини қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги қурилиш майдонида 19 ёшли ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлган эди. Ҳодиса Тюльпанов кўчасидаги қурилиш майдонида содир бўлган. Маълумотларга кўра, ёш ғишт терувчи олтинчи қаватда ишлаётганда вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик йигит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг