Россияда 19 ёшли ўзбекистонлик йигит қурилиш майдонида вафот этди
Олам
−
04 Ноябрь
6942Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги қурилиш майдонида топилган 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ўлимини ўрганмоқда. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.
Нашрга кўра, ҳодиса Тюльпанов кўчасидаги қурилиш майдонида жорий йилнинг 2 ноябрь куни эрталаб содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёш ғишт терувчи олтинчи қаватда ишлаётганда вафот этган.
“Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам бригадаси фақат ўлим фактини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, йигит 2024 йилнинг февраль ойида Россияга ишлаш учун борган ва Ленинград вилоятида расмий равишда меҳнат патенти билан фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Калинин туманида ўзбекистонликлар иштирокида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. ЙТҲ оқибатида жароҳатланганларнинг бири шифохонада вафот этган.
LiveБарчаси
04 Ноябрь